Тизимли бизнес: Раҳбар ва жамоа

Uncategorized

Аксарият тадбиркорлар эркин фаолият юритиш мақсадида ўз бизнесларига асос соладилар. Аммо маълум муддатдан кейин ўзларини шу бизнесга қарам ҳолда кўрадилар. Ҳафтасига 80 соат ва ундан ортиқ ишласада, пул қаёққадир «оқиб кетмоқда», мажбуриятлар ниҳоятда кўп, ҳатто таътил пайтида ҳам тўхташ йўқ.

Ушбу китоб – бизнес эркинликка эришиш йўлидаги биринчи қадамдир. Муаллиф – оддий ишчидан иккита муваффақиятли компания эгасига айланган шахс. У компанияларда бизнес эгаси ролини бажаради: стратегик ривожланиш билан шуғулланади, филиалларини очади, шахсий брендини ривожлантиради ва ҳоказо. Бошқача қилиб айтганда, у «ёнғинларни ўчирмайди» ва ходимларининг ишини бажармайди. Нима учун? Чунки Евгений Фролов тизимли бизнесга асос солди. Ушбу китоб орқали сиз, натижага олиб борадиган йўл харитаси билан батафсил танишасиз.

Ушбу китобни ўқишга 6 сабаб:

Бу ишлаяпти. Китобдаги хар бир тавсия юзлаб тадбиркор томонидан кайта-қайта ва муваффақиятли синовдан ўтган.

Бу қизиқ, Китоб саҳифаларида жаноб Н. – бизнесда учраши мумкин бўлган барча қийинчиликларга рўбарў бўлган шахс яшайди.

Бу амалий. Маълумот «ҳазм қилишга тайёр» – жараёнлар кетма-кетлиги бирма-бир, босқичма-босқич шаклда ўрнатилган.

Бу янги. Евгений Фроловнинг тизимли бизнес борасидаги карашлари илк бор унинг муаллифлигида нашр этилди.

Бу вақтни тежайди. Муаллифнинг бизнесдаги 15 йиллик малакаси (ўсиш ва кулашлари билан) бир муқова остида жамланган.

Бу фойдали. Анжомларни четга суринг – вақтингизни ёнғинларни ўчиришга сарфламанг. Евгений Фроловнинг мазкур китобини ўқиш орқали компания вақтини тежашдан кўра, уни ривожлантиришга ҳисса қўшинг.


Таржимон: Абдуҳамид Пардаев
Масъул муҳаррир: Эркин Абдураҳмонов