Нега айрим мамлакатлар фаровонроқ яшайди? “Мамлакатлар таназзули сабаблари” муаллифлари ушбу саволга ишончли ва изчил асосланган янги назария билан жавоб беришга бел боғлаган: фаровонлик сабаби иқлим, география ёки маданият эмас, балки мамлакатдаги институтлардир. Қадимги Рим ва тюдорлар давридан то замонавий Хитойгача бўлган тарихий ва замонавий мисолларга таянган етакчи олимлар – Дарон Ажемўғли ва Жеймс А. Робинсоннинг таъкидлашича, кучи ва маблағини тикиши учун одамлар қаттиқ меҳнат қилса, бойиши мумкинлигига ишониши зарур, бу эса инновацияга рағбат, барқарорлик ва тинчликни таъминловчи ишончли институтлар демакдир.
Китоб муаллифлари ўзларининг ўн беш йиллик тадқиқотларига асосланиб, Макс Вебердан то Жеффри Сакс ҳамда Жаред Даймондгача бўлган қатор олимларнинг назарияларига жавоб берди.
Таржимон: Сиротуллохон Муҳаммадсолиев
Масъул муҳаррир: Беҳзод Ҳошимов
Дизайнер: М.Хошимов
Kun.uz нашри китоб ҳақида: Нега айрим жамиятлар бой, айримлари камбағал?
Содиқ Сафоев,Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари китоб ҳақида: Ҳаракатлар стратегияси — янги уйғониш даврининг дастури
