Хизматлар соҳаси иқтисодиёти. Ўқув қўлланма. Қ.Ж.Мирзаев, Ғ.С.Мустафоев, Б.К.Жанзаков. Самарқанд-2023

Darsliklar
Ўшбу ўқув қўлланма олий ўқув юртларининг бакалавриат таьлим
йўналишларида ўқиётган талабалар учун хизмат кўрсатиш корхоналари ва
ташкилотлари фаолияти бўйича чуқур иқтисодий билимлар беришга
қаратилган. Ушбу мақсадни амалга оширишда бугунги кунда иқтисодиёт учун
долзарб ҳисобланган хизмат кўрсатиш корхоналари бўйича иқтисодий
кўрсаткичларни чуқур ўрганиш, хизматлар бозори конъюнктурасидаги
ўзгаришларни баҳолай билиш, соҳадаги муаммоларни ҳал қилишга ижодий
ёндашиш, ижтимоий-иқтисодий, хизмат кўрсатишдаги ҳуқуқий ислоҳотларни
хизматлар соҳасидаги амалга оширилиши юзасидан стратегик ва жорий
қарорларни ишлаб чиқиш, уларни амалиётда ижросини таъминлаш, шунингдек,
хизматлар соҳасининг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини ошириш
йўлларини аниқлаш ҳамда алоҳтида олинган тармоқлар ва соҳаларда (таьлим,
соғлиқни сақлаш(тиббий хизмат), туризм, агрохизмат, транспорт хизмати,
давлат хизмати ва бошқа шу кабилар) назарий ва методологик билимларга,
амалий кўникмаларга эга бўлишини таъминлашдан иборат.