Минг қуёш шуъласи (2021)

Uncategorized

Таниқли америкалик афғон адиби Холид Ҳусайний қаламига мансуб, жуда ‎катта шов-шувларга сабаб бўлган асарни ҳукмингизга ҳавола этмоқдамиз. Асарда яқин ‎ўтмишда, биздан атиги бир неча юз чақирим йироқда юз берган ҳаққоний воқеалар тилга ‎олинган. Асар қаҳрамонларининг фожиавий қисмати билан танишаркансиз, уларга ‎нисбатан ҳамдардлик ҳиссини туйиш баробарида тинчлик, осойишталик, фаровонлик ‎сингари неъматларнинг қанчалик бебаҳо эканини англаб етасиз. Қалбингизда биз ‎яшаётган замон ва макон учун беҳад шукроналик жўш уради.