Уммат оналари

Uncategorized

Саҳобалар томонидан Пайғамбар алайҳиссаломдан содир бўлган ҳеч бир иш, муносабат беэътибор қолдирилмаган бўлса, мураббия оналар оила ҳаёти ва аёлларга хос мавзуларда гўё улкан кўзгунинг парчаларини бирлаштирган ҳолда ҳеч ким кўрмаган, жуда кам кишилар хабар топган воқеа-ҳодисаларни борича, ҳеч қандай ўзгаришсиз етказиб берганлар. Бу умматнинг оналари Пайғамбар алайҳиссаломга умр йўлдош бўлишдек улкан шарафнинг беқиёс масъулиятини чин дилдан ҳис қилиб, шунга кўра яшадилар. Оқибатда ҳақли равишда уларга “Уммуҳотул-мўъминин” – “Мўминларнинг оналари” дейилди. “Уммат оналари” китоби ислом уммати оналарининг ҳаёт йўлларини ўрганишда муҳим қўлланма бўлишидан умидвормиз.

Муаллифлар: Абдулҳамид Зайриев, Даврон Абдураҳимов