Буюк Гэтсби

Uncategorized

Америкалик ёзувчи Фрэнсис Скотт Фицжеральд жаҳон адабиётида чуқур из қолдирган адиблардан бири ҳисобланади. Сизнинг эътиборингизга ҳавола этилаётган қуйидаги «Буюк Гэтсби» романида Америка ҳаёти тасвирланади, Гэтсби исмли йигит Дэзи номли қизни чин юракдан севиб қолади. Уруш сабабли севган қизини йўқотиб қўяди. Воқеалар тизими уларнинг айрилиши ва топишиши асосида кечади. Роман қаҳрамони Гэтсби мутлақо жумбоқ ИНСОН. Ҳаёти сир-синоатга тўла. Турмушнинг икир-чикирига нисбатан унда ажабтовур сезгирлик мужассам. Ҳозиржавоблик, дарҳол бошқа қиёфага кириш, сўзамоллик унинг феълига хос. Бу кечинмалар романда ёрқин бўёқларда тасвирланган. Ушбу роман асосида ишланган бадиий фильм ҳам миллионларча томошабинлар меҳрини қозонгани боис, мазкур жаҳон адабиёти дурдонаси ўзбек китобхонларига тақдим этилмоқда.