Соя ўғриси

Uncategorized

Болалигида у учратган инсонларининг сояларини ўғирлайди … ва бу сояларнинг ҳар бири унга эгасининг сирларини айтиб беради. У соялардан инсонларнинг орзуларини, умидларини ва қайғуларини эшитади. Бу ғалати қобилият билан нима қилиш керак …? Бир неча йил ўтгач, «соя ўғриси» тиббиёт факультети талабаси бўлди … У курсдош қиз Софи ёки энг яқин дўсти Луйк каби яқинларини нима хурсанд қилиши мумкинлигини ҳали ҳам тахмин қила оладими? Улар ҳаётини ўзгартириши учун нима қилишлари керак? Ва  уларни бахт қаерда кутаётганини у биладими? Бу севги ҳақида асар. Онанинг севгиси. Унутилмас биринчи севги. Якунига етаётган севги… Бир умрлик дўстлик… Соя ўғриси самимий севги ҳикоясидир.

Ёзувчи ҳақида.
18 ёшидан Қизил Хоч жамиятида ишлаб бошлаган ва у ерда 6 йил умрини  ўтказган Марк Леви бой ҳаётий тажрибага эга ёзувчидир. Жамиятдаги фаолиятидан сўнг Марк Франция ва Қўшма Штатларда компьютер графикасига ихтисослашган компанияни яратади. Ундан сўнг у архитектура фирмасини бошқарган. 2000 йилда Марк Леви ўзининг «Агар рост бўлсачи» деб номланган биринчи романини нашр этди … Шундан сўнг муваффақиятга бой йиллар бошланди. Йигирма йил давомида у адиб сифатида миллион мухлисларга эга бўлди. Унинг китоблари 49 тилга таржима қилинган, 50 миллион нусхада сотилган, улар асосида кинолар суратга олинган. Бугунги кунда Марк Леви дунёдаги энг кўп ўқиладиган замонавий француз ёзувчи ҳисобланади.