Муваффақият калити

Uncategorized

Муваффақият калити, Muvaffaqiyat kaliti (тўплам)

Дейл Карнеги жамиятдаги муносабатларнинг нозик жиҳатларига алоҳида эътибор қаратади. Инсонларнинг ўзаро муомала маданияти, ўзни тутиш, мулозамат, бошқаларни ҳурмат қилиш, ишларини юқори баҳолаш орқали обрў-эътибор топиш мумкинлигини таъкидлайди. Шунингдек, ўз-ўзига ишонч ҳосил қилиш ва омма олдида сўзлашнинг турли йўлларини очиб беради. Тингловчини қизиқтириш, яхши маъруза ўқиш, хотирани мустаҳкамлаш ва бошқа мавзуларда ҳам қимматли масллҳатларни тавсия этади. Безовталикнинг омиллари, ечими баробарида турфа имсонлар ҳаётидаги турли ҳолатлар, Карнеги анъанасига кўра, мисоллар тариқасида келтирилади…

Ушбу тўплам Дейл Карнегининг «Дўст орттириш ва одамларга таъ­сир кўрсатиш тўғрисида», «Ўз-ўзига ишонч ҳосил қилиш ва омма олдида сўзлаш санъати» ва «Безовталикни тарк этиш ва янги ҳаёт бош­лаш сирлари» китобларининг яхлит кўринишидир. Кўплаб китобхонларнннг талаб-истаклари асосида чоп этилган мазкур туҳфа кутубхонангиз жавонидан муносиб жой олади, деган умиддамиз.

Ўқинг, уқинг, қўлланг. Ана шунда ҳаётингизда янги саҳифалар очилганига ишонч ҳосил қиласиз.