Deyl Karnegi: To‘plam

Uncategorized

Бу китоб анча машҳур бўлиб, миллионлаб кишиларнинг яқин ҳамроҳига айланган. Уни ўқиш учун махсус ихтисослик талаб қилинмайди. Китобдаги тамойилларни ҳар қандай киши ўз ҳаётида қўллаши мумкин. 

Муаллиф машҳур кишиларнинг ҳаётий тажрибалари, оғир дамларда қўллаган усуллари нечоғлик фойда берганини мисоллар ёрдамида келтириб ўтади. Самимийлик, яхши суҳбатдош бўлиш, одамларни қизиқтириш, хушмуомалалик ва бошқа оддий тамойиллар улкан марраларни эгаллашда самарали таъсир кўрсатишини баён этади. 

Китоб ўзида ишонч уйғотишни истаган кишилар учун ҳам керакли манбадир. Ундаги тамойилларни эгалласангиз, шахсий фикрингизни ўзгаларга очиқ-ойдин етказа оласиз. Шунингдек, хотирани мустаҳкамлаш, қатъиятли, жасур бўлиш усуллари, довруқли инсонларнинг умр йўлидан ибратли лавҳалар ҳавола этилган.

Китобни ўқиш асносида хавотирсиз яшаш мумкинлигига ҳам амин бўласиз. Ҳаётий фаолиятингиз ва кайфиятингизни юқори даражада тутишни ўрганасиз. 

Алхусус, қайта кўриб чиқилган ва тузатилган нашр асосида тайёрланган бу китоб ҳаётда муваффақиятга эришишни хоҳлаганлар учун.